Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

01.12.2017 16:03 Чоп этиш версияси

«Art decor»да ҳунармандлик жилолари

«Art decor»да ҳунармандлик жилолари Пойтахтимизнинг “Лайлак қўнди” маданий мерос масканида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 25 йиллиги ва 3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни муносабати билан «Art decor» деб номланган кўргазма-савдо очилди.

7.JPG

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳамда Маданият ва санъат кўргазмаси ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирга кенг жамоатчилик вакиллари, санъатшунослар, ҳунармандлар, пойтахтимиздаги 560-махсус мактабгача таълим муассасаси устоз ва тарбияланувчилари, уларнинг ота-оналари, журналистлар таклиф этилди.

13.JPG

Ўзбекистон Республикаси халқ устаси М.Мамажонов, 560-махсус мактабгача таълим муассасаси мудираси Д.Султонова ва бошқалар юртимизда ҳунармандларга яратилаётган кенг имкониятлар туфайли халқимизнинг анъана ва урф-одатлари давом этаётгани ва бу боқий мерос нафақат мамлакатимиз аҳолисига, ёшларга, балки халқаро миқёсда кенг тарғиб қилинаётгани билан ўз амалий натижасини кўрсатаётганини қайд этди.

15.JPG

– Бугунги кўргазмада рангтасвир, ҳайкалтарошлик, безакли темир буюмлар, ташқи безак (ландшафт дизайн) ҳамда амалий санъат асарларини кўришингиз мумкин, – дейди ёш ҳайкалтарош Азамат Қорабоев. – Унда мен ҳайкалтарошлик йўналиши бўйича ишларимни тақдим этдим.

6.JPG

Кўргазмада А.Ғафуров, Д.Юрьев, Н.Доманцевич, М.Ҳабибов, А.Каспаров, Р.Қодиров, А.Қорабоев, А.Умрзоқов, Д.Назаров каби кулол, ҳунарманд ва рангтасвир усталарининг ишлари намойиш этилаётир.

Тадбирда 560-махсус мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчиларига ташкилотчилар томонидан совға-саломлар улашилди.

Насиба Зиёдуллаева, Ёлқин Шамсиддинов (сурат), ЎзА
2 894






Все о погоде - Pogoda.uz