Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

14.03.2017 14:55 Чоп этиш версияси

Қарши сержантлар тайёрлаш мактабида аскарлар қасамёд қилди

Қарши сержантлар тайёрлаш мактабида аскарлар қасамёд қилдиПрезидентимизнинг 2016 йил 21 декабрдаги "Ўзбекистон Республикаси фуқароларини муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ҳамда белгиланган хизмат муддатларини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчиларни Қуролли Кучлар резервига бўшатиш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округининг Қарши сержантлар тайёрлаш мактабида аскарларнинг ҳарбий қасамёд қабул қилишига бағишланган маросим бўлиб ўтди.

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, кенг жамоатчилик вакиллари, ҳарбийлар, ота-оналар иштирок этган тадбирда Биринчи Президентимиз раҳнамолигида барпо этилган профессионал миллий армиямиз давлатимиз суверенитети, сарҳадларимиз дахлсизлиги ва халқимизнинг тинч-осойишта ҳаётини ишончли таъминлашда юксак самаралар бераётгани таъкидланди.

– Ҳарбий қасамёдга содиқ бўлиш муқаддас бурчдир, – дейди оддий аскар Зокир Абдусаматов. – Мен ҳам Ватан олдидаги йигитлик бурчимни аъло даражада бажариб, ёруғ юз билан оилам бағрига қайтаман.

Ҳарбий хизматчиларнинг кўргазмали чиқишлари, хонандалар ижросидаги Ватан, тинчлик, она ва ёшликни тараннум этувчи куй-қўшиқлар тадбирга байрамона кайфият бағишлади.

Ўлмас Баротов, Жамшид Норқобилов (сурат), ЎзА
3 024






Все о погоде - Pogoda.uz