Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

11.01.2017 20:13 Чоп этиш версияси

Армия – тинчлик ва фаровонлик кафолати

Армия – тинчлик ва фаровонлик кафолати Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари давлат музейида Мудофаа вазирлиги ва Ўзбекистон Халқ демократик партияси билан ҳамкорликда "Миллий армия – Ватанимиз ва тинчлигимизнинг мустаҳкам қалқони" мавзуида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, ҳарбий хизматчилар ва муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган аскарлар, пойтахтимиздаги олий ҳарбий ўқув юртлари курсантлари, Қуролли Кучлар фахрийлари, ёзувчи ва шоирлар, журналистлар иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати К.Каромова ва бошқалар Қуролли Кучларимиз мамлакатимизни барқарор ва изчил ривожлантиришнинг кафолати эканини таъкидлади. Мустақиллик йилларида мудофаа соҳасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилди. Замон талабларига жавоб берадиган, яхши қуролланган ва техник жиҳозланган, юксак жанговар тайёргарликка эга миллий армиямиз ташкил этилди. Бугунги кунда ҳарбий хизмат нафақат конституциявий, балки шарафли бурчга, миллий армиямиз эса ватанпарварлик ва мардлик мактабига айланди.

Тадбир доирасида давлатимиз мудофаа қудратини мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшган, юксак маҳорати, ҳарбий ва ватанпарварлик бурчига содиқлигини намоён қилган ҳарбий хизматчиларга "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларига 25 йил" эсдалик нишони тантанали равишда топширилди. Улар орасида алоқа гуруҳи командири сержант Ойбек Нурматов ҳам бор.

– Болаликда акам иккаламиз аскарларга ҳавас қилиб, ҳарбий бўлишни орзу қилардик, – дейди Ойбек. – Радиотехника ва радиоалоқа асосларини пухта ўрганганимиз бизга алоқачи касбини эгаллаш ва ҳарбий бўлишимизга ёрдам берди. Ушбу эсдалик нишони билан тақдирланганимдан хурсандман. Бундан буён ҳам Ватанимизга сидқидилдан хизмат қилиш ва ўз маҳоратимни оширишга ҳаракат қиламан.

Тадбирда бир гуруҳ ҳарбий хизматчиларга фахрий ёрлиқ ва совғалар топширилди.

Роман Бондарчук, Ёлқин Шамсиддинов (сурат), ЎзА
2 984






Все о погоде - Pogoda.uz