Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

10.02.2017 13:45 Чоп этиш версияси

Ҳарбий хизматга пухта тайёргарлик

Президентимизнинг 2016 йил 21 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси фуқароларини муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ҳамда белгиланган хизмат муддатларини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчиларни Қуролли Кучлар резервига бўшатиш тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида жойларда йигитларни муддатли ҳарбий хизматга тантанали кузатиш маросимлари ўтказилмоқда.

Муддатли ҳарбий хизматга чақирилаётганлар ахборот-коммуникация технологиялари ва хорижий тилларни пухта ўзлаштирган, ўз мустақил фикрига эга юксак салоҳиятли ёшлардир.

Биринчи Президентимиз раҳнамолигида соҳада амалга оширилган изчил ислоҳотлар жараёнида туман ва шаҳар мудофаа ишлари бўлимлари чақирув пунктларининг инфратузилмаси тубдан яхшиланиб, муддатли ҳарбий хизматга чақирилувчиларнинг оилавий аҳволи, билим даражаси, жисмоний ва ақлий қобилиятини ўрганишни янада такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.

– Вилоят мудофаа ишлари бошқармаси йиғин пунктида чақирилувчиларни муддатли ҳарбий хизматга тантанали равишда кузатиш ва кутиб олиш, уларни тегишли танловлар ва тиббий кўрикдан ўтказиш учун барча шароит яратилган, – дейди Фарғона вилояти мудофаа ишлари бошқармаси чақирув бўлими бошлиғи, майор Ш.Раҳмонов. – Чақирилувчилар билан тушунтириш ишлари олиб бориш, ота-оналар ва маҳалла фаоллари билан суҳбат ўтказиш, маънавий-маърифий тайёргарлик, маълумот ва ахборот бериш хоналари, кузатув маросимларини ташкил этиш зали замон талаблари даражасида жиҳозланган.

Чақирув комиссияси аъзолари таркибига маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати, хотин-қизлар қўмитаси, “Нуроний” жамғармаси ва “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вакиллари киритилгани чақирилувчилар учун ўтказилаётган танлов ва синовларда ошкоралик ва жамоатчилик назоратини таъминламоқда.

– Замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган тиббий комиссия хоналарида олий тоифали шифокор ва мутахассислар фаолият кўрсатмоқда, – дейди Фарғона вилояти мудофаа ишлари бошқармаси бошлиғи, подполковник К.Бердиев. – Бу армия сафларига ҳар томонлама соғлом, жисмонан баркамол йигитларни танлаб олиш имконини бераётир.

Маъсуджон Сулаймонов, ЎзА
2 550






Все о погоде - Pogoda.uz