Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

10.02.2017 15:05 Чоп этиш версияси

Ҳарбий хизматга отланаётган йигитларга эсдалик совғалари топширилди

Ҳарбий хизматга отланаётган йигитларга эсдалик совғалари топширилди Бухоро вилояти мудофаа ишлари бошқармаси йиғин пунктида Президентимизнинг 2016 йил 21 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси фуқароларини муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ҳамда белгиланган хизмат муддатларини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчиларни Қуролли Кучлар резервига бўшатиш тўғрисида”ги қарорига кўра муддатли ҳарбий хизматга чақирилган йигитларни тантанали кузатиш маросими бўлиб ўтди.

Вилоят ҳокимлиги, вилоят мудофаа ишлари бошқармаси, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ота-оналар, ҳарбий хизматчилар иштирок этган тадбирда муддатли ҳарбий хизматга ҳар томонлама соғлом, белгиланган синовлардан муваффақиятли ўтган чақирилувчилар жалб этилаётгани Қуролли Кучларимиз салоҳиятини янада оширишда муҳим омил бўлаётгани таъкидланди.

Чақирув мавсумини юқори савияда, сифатли ўтказиш мақсадида жойлардаги чақирув пунктларида чақирилувчиларнинг саломатлиги, жисмоний ва интеллектуал салоҳиятини кўрикдан ўтказиш орқали муносиб йигитларни саралаш учун барча шароит яратилди. Чақирув комиссиялари давлат ва жамоат ташкилотлари вакилларидан иборат таркибда шакллантирилди.

– Муддатли ҳарбий хизматни ўтаб келган йигитларга ҳавас қилиб, ўғлим Шамшодбекни ҳам ҳарбий либосда кўришни орзу қилардим, – дейди ғиждувонлик Дилбар Обидова. – Бугун ўғлим Ватан посбонлари сафига қўшилмоқда. Бу чиндан ҳам фахр. Шамшодбегим ҳарбий хизматни муносиб ўтаб, бизнинг, Президентимизнинг ишончини оқлашига ишонаман.

Ҳарбий хизматга отланаётган йигитларга эсдалик совғалари топширилди. Нуронийлар йигитларга оқ йўл, юртимизга ҳамиша тинчлик-осойишталик тилаб дуо қилди.

Тадбирда Бухоро вилояти ҳокими Ў.Барноев сўзга чиқди.

Эркин Ёдгоров, Тоҳир Истатов (сурат), ЎзА
2 451






Все о погоде - Pogoda.uz