ЎзА Ўзбек

10.10.2019 Чоп этиш версияси

Ҳарбий қисмга махсус автомашиналар топширилди

Ҳарбий қисмга махсус автомашиналар топширилди

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округига қарашли ҳарбий қисмга махсус ҳарбий автомашиналарни тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди.

Унда Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ қўмондонлиги вакиллари, ҳудудда жойлашган умумтаьлим мактаблари ўқувчилари ҳамда ҳарбий қисм шахсий таркиби иштирок этди.

Тадбирда автомобиль калитлари ўз эгаларига топширилди.

– Кўрсатилаётган бундай эътибор ва олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлардан чексиз қувонч ҳамда ғурур ҳиссини туймоқда, – дейди кичик сержант Элёр Темурбоев. – Эндиликда бу автомобиллар ҳарбий хизматчиларнинг узоғини яқин қилади. Бу рағбат зиммамиздаги масъулиятни яна бир бор оширади ва биз ҳарбийлар вазифамизни сидқидилдан бажаришга доим шаймиз.

Тадбир давомида ўқувчи ёшлар ҳарбий қисмда яратилган шарт-шароитлар ҳамда мавжуд қурол-яроқ ва ҳарбий техникалар билан яқиндан таништирилди.

photo5258286679507184595.jpg

1 400
Ў.БАРОТОВ, ЎзА