Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

17.01.2018 14:52 Чоп этиш версияси

Ҳарбий қисмда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилоти тузилди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Қоровул қўшинлари бош бошқармасига қарашли ҳарбий қисмда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилоти тузилиб, унинг етакчиси сайланди.

Сайловда лейтенантлар Адҳам Амиров, Санжар Олимов, Акмалжон Қодировнинг номзодлари таклиф этилди. Овоз бериш натижасига кўра, лейтенант С.Олимов Ёшлар иттифоқининг ҳарбий қисмдаги бошланғич ташкилоти етакчиси этиб сайланди. Санжар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Тошкент олий ҳарбий техника институтини ички ишлар вазирлиги қўшинларининг тактик-тарбиявий қўмондонлиги мутахассислиги бўйича тамомлаган. Айни вақтда ҳарбий қисмда гуруҳ командири сифатида фаолият юритади.

Барно Мелиқулова, ЎзА
7 824