Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

14.06.2018 10:28 Чоп этиш версияси

Ҳарбий қисмда ёшлар фестивали бўлиб ўтди

Чирчиқ шаҳридаги ҳарбий қисмда мактаб, лицей ва касб-ҳунар коллежи ўқувчилари иштирокида ёшлар фестивали бўлиб ўтди.

Фестиваль очилишида ҳарбий қисм масъул офицерлари, спортчи ёшлар сўз олиб, Қуролли Кучлар тизимида амалга оширилаётган туб ислоҳотлар, ҳарбийларга яратилаётган шароитлар, ёшларга берилаётган кенг имкониятлар ҳақида тўхталиб ўтди.

Тадбирнинг бадиий қисмидаги куй ва қўшиқлар, шеърлар даврага янада кўтаринкилик бағишлади. Ҳарбий қисм майдонида ҳарбий техника, қурол-аслаҳалар кўргазмаси намойиш этилди. Ўқотар қуроллар, зирҳли техникалар ва муддатли ҳарбий хизмат билан боғлиқ қизиқарли маълумотлар ёшларда катта қизиқиш уйғотди.

Шунингдек, “Ўздавкитобсавдотаъминот” масъулияти чекланган жамияти томонидан ташкил этилган китоб ярмаркасида аскарлар ва ўқувчилар жаҳон ва ўзбек адабиётининг дурдона асарларини харид қилиш имконига эга бўлишди.

Мeҳайё Тошқораева, ЎзА
2 272