Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

18.10.2017 14:31 Чоп этиш версияси

Андижонда Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилинган 11 нафар шахсга фуқаролик паспорти топширилди

Давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этган тадбирда мамлакатимизда қонун устуворлигини таъминлаш, инсон манфаатларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган изчил ишлар юксак самаралар бераётгани таъкидланди.

Кейинги бир йилда Президентимиз Шавкат Мирзиёев фармони билан фуқаролиги бўлмаган юзлаб юртдошларимизга Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги берилди. Бу уларга Конституциямиз ва қонунларимизда белгиланган ҳуқуқларидан тўла фойдаланиш имконини бериш билан бирга, одамларда адолатга, давлатга ишонч туйғусини мустаҳкамламоқда. Шу даврда Андижон вилоятидан 47 киши Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилинди.

– 1993 йилда қўшни Қирғизистондан келин бўлиб тушганман, – дейди Жалақудуқ туманидаги "Ёрқишлоқ" шаҳарча фуқаролар йиғинида яшовчи Насиба Матмусаева. – Уч нафар фарзандим бор. Ҳамшира бўлиб ишлайман. Кўп йиллардан бери қалбимда бир армон бор эди. Шу юртда яшаб туриб, Ўзбекистон фуқароси эмас эдим. Бугун ана шу армоним ушалди. Бунинг учун Президентимиздан миннатдорман.

Тадбирда Андижон вилояти ҳокими Ш.Абдураҳмонов сўзга чиқди.

Фахриддин Убайдуллаев, ЎзА
2 366






Все о погоде - Pogoda.uz