Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

16.03.2018 20:10 Чоп этиш версияси

Андижонда янги лойиҳа иш бошлади

Андижонда “Одам савдосига қарши курашиш – долзарб масала” лойиҳасининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Унда вилоят ички ишлар бошқармаси Одам савдосига карши курашиш бўйича ишчи комиссияси масъул ходимлари, соғлиқни сақлаш, божхона, халқ таълими бошқармалари мутасаддилари, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими, жамоат ташкилотлари, сиёсий партиялар вилоят кенгашлари вакиллари иштирок этди.

Тадбирда вилоятда одам савдоси билан боғлиқ жиноятларнинг бугунги ҳолати, уларнинг олдини олиш, ноқонуний меҳнат миграциясини бартараф этиш, одам савдоси қурбонига айланган фуқароларга ижтимоий, руҳий, тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича давлат органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигини кучайтириш, мазкур йўналишдаги ишларни янада ривожлантириш юзасидан таклиф, фикр ва мулоҳазалар билдирилди.

Фаҳриддин Убайдуллаев, ЎзА
5 404