Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

06.02.2018 12:42 Чоп этиш версияси

Андижонда муддатли ҳарбий хизматга чақирилган йигитларни тантанали кузатиш маросими бўлиб ўтди

Андижонда муддатли ҳарбий хизматга чақирилган йигитларни тантанали кузатиш маросими бўлиб ўтди Андижон вилояти ҳокимлиги, Шарқий ҳарбий округ қўмондонлиги, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, бўлажак аскарларнинг ота-оналари иштирок этган тадбирда миллий армиямизни янада такомиллаштириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар юксак самаралар бераётгани таъкидланди.

Майдонда ҳарбий либосда саф тортган бўлажак аскарлар юз-кўзидаги ғайрат-шижоат, ўзига ишонч ва қатъият, жисмоний ва маънавий баркамоллик кузатувчилар, айниқса, ота-оналар қалбида ғурур-ифтихор туйғуларини янада юксалтирди. Муддатли ҳарбий хизматга отланаётган йигитларнинг аксарияти “Ватанпарвар” ташкилотининг спорт-техника клубларида таҳсил олиб, турли ҳарбий мутахассисликлар, маълум жанговар кўникмаларни эгаллаган.

2 (2).JPG 

– Фарғона шаҳридаги ҳарбий лицейни тамомлаганман, – дейди муддатли ҳарбий хизматга жўнаб кетаётган Қўрғонтепа туманилик Шерзодбек Алимов. – Лицейда таҳсил олиш билан бирга, мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилотининг ҳайдовчилар тайёрлаш курсини тамомладим. Ҳарбий хизматга ҳар жиҳатдан тайёр бўлдим. Мақсадим – йигитлик бурчимни аъло даражада адо этиб, юртимга муносиб фарзанд бўлиш, ота-онам, устозларим ишончини оқлаш.

Бадиий жамоалар томонидан намойиш этилган концерт дастури тадбир иштирокчиларига хуш кайфият бағишлади. Бўлажак аскарларга совғалар улашилди.

Фахриддин Убайдуллаев, Зуҳриддин Умурзоқов (сурат),ЎзА
5 619