Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

12.01.2018 16:04 Чоп этиш версияси

Андижонда байрам муносабати билан ёшлар марафони ўтказилди

14 январь – Ватан ҳимоячилари куни

Андижонда “Миллий армиямиз – ёшларнинг мардлик, матонат ва жасорат мактабидир” шиори остида ёшлар марафони ўтказилди.


Вилоят ҳокимлиги, халқ таълими, ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармалари, вилоятдаги олий ўқув юртлари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ҳамкорлигида Ватан ҳимоячилари куни олдидан ўтказилган марафонда умумтаълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари, талабалар, ҳарбий хизматчилар иштирок этди.

– Марафон, энг аввало, соғлом ва баркамол бўлишга ёрдам беради, – дейди Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Андижон вилояти кенгаши раиси Нодирбек Юсупов. – Қолаверса, бундай тадбирлар ёшларда жамиятимизда рўй бераётган ўзгариш ва янгиланишларга дахлдорлик ҳиссини кучайтириш, фаоллигини ошириш, шунингдек, Ватан ҳимояси муқаддас бурч экани, озод ва обод юртга, иситиқлол ғояларига, миллий армиямизга ҳурмат туйғуларини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Ғолиб ва совриндорлар диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Тадбирда Андижон вилояти ҳокими Ш.Абдураҳмонов сўзга чиқди.

Фаҳриддин Убайдуллаев, ЎзА
9 444