Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

16.12.2017 14:52 Чоп этиш версияси

Андижонда 50 турдаги озиқ-овқат ва қандолатчилик маҳсулотлари арзон нархда сотилмоқда

Андижонда 50 турдаги озиқ-овқат ва қандолатчилик маҳсулотлари арзон нархда сотилмоқда Андижон шаҳрида 16 жойда, шунингдек, барча туман ва шаҳар марказларида фаолият бошлаган ярмаркалар харидорлар билан гавжум. Ярмаркалар аҳолига қулайлик яратиш, байрам дастурхони тўкин бўлишини таъминлашга хизмат қилмоқда.

3 (1).JPG

Ярмаркаларда “Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмасига қарашли “Савдо-сотиқ” масъулияти чекланган жамияти ва унинг тизимидаги савдо шохобчалари, шунингдек, вилоятдаги қайта ишлаш корхоналари, чорвачилик, паррандачилик, балиқчиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари ўз маҳсулотлари билан иштирок этмоқда. Она заминимизнинг табиий ва витаминга бой неъматлари, деҳқону боғбонлар томонидан етиштирилган мева-сабзавот, полиз маҳсулотлари, гўшт, тухум, сут, балиқ каби 50 дан ортиқ турдаги озиқ-овқат ва қандолатчилик маҳсулотлари арзон нархларда харидорларга тақдим этилмоқда.

7.JPG

Дарҳақиқат, байрамолди ярмаркаларида сотилаётган маҳсулотлар бозордан бирмунча арзонлиги, савдонинг пластик карточкалар орқали ҳам амалга оширилаётганидан аҳоли мамнун.

Фаҳриддин Убайдуллаев, Зуҳриддин Умурзоқов (сурат), ЎзА
8 800