Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

04.01.2018 11:03 Чоп этиш версияси

Андижон вилояти она ва бола скрининг маркази биноси капитал таъмирланиб, фойдаланишга топширилди

Мамлакатимизда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, тиббиёт муассасалари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва уларни замонавий жиҳозлар билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Соҳада амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар, кенг кўламли чора-тадбирлар натижасида тиббий хизмат кўрсатиш сифати ва самарадорлиги ортмоқда. Капитал таъмирланган Андижон вилояти она ва бола скрининг маркази биноси ана шу йўналишдаги ишларга ёрқин мисолдир.

– Капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш учун 680 миллион сўмга яқин маблағ сарфланди, – дейди вилоят она ва бола скрининг маркази бош шифокори Раъно Сатторова. – Марказда оналардаги туғруқолди ва чақалоқларда бўлиши мумкин бўлган ирсий хасталикларни эрта аниқлаш, самарали даволаш, бехатар оналикни таъминлаш, малакали тиббий хизмат кўрсатиш борасида аҳолига катта қулайлик яратилди.

Марказ кўп функцияли ультратовуш текшируви аппарати билан таъминланган. Ҳомиладор аёллар чуқурлаштирилган скрининг текширувидан ўтказилиб, ҳомилада нуқсон бор-йўқлиги аниқланади, аниқ ташхис қўйилиб, зарур тавсия ва маслаҳатлар берилади. Хусусан, бу ерда 2017 йилда 32 минг 560 нафар чақалоқ, 27 минг 700 дан ортиқ ҳомиладор аёл кўрикдан ўтказилди.

2018 йилда марказга қарийб 80 миллион сўмлик янги замонавий текширув аппаратлари, зарур реактивлар келтирилади.

Фахриддин Убайдуллаев, ЎзА
11 144