Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

11.08.2017 16:29 Чоп этиш версияси

Ҳамжиҳатлик муҳитини янада мустаҳкамлаш йўлида

Тошкент вилояти Бекобод туманида фуқаролар йиғинлари раисларининг кексалар ва фахрийлар ишлари ҳамда ёшлар масалалари бўйича ўринбосарлари учун ўқув-семинар ўтказилди.

Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 3 февралдаги “Маҳалла институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижроси доирасида ташкил этилган тадбирда вилоят хотин-қизлар қўмитаси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, “Нуроний” жамғармаси туман бўлимлари вакиллари, Бекобод шаҳри, Бекобод ва Бўка туманларида фаолият юритаётган маҳалла раислари, маслаҳатчилар ва нуронийлар иштирок этди.

Ўқув-семинарда ёшларни ватанпарварлик ва миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, маҳаллаларда осойишталикни мустаҳкамлаш, кексаларнинг ижтимоий фаоллигини қўллаб-қувватлаш борасида жойларда амалга оширилаётган чора-тадбирлар самарадорлиги ўрганилди.

– Жорий йилнинг биринчи ярмида туман ва шаҳарларда жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, маҳаллаларни ободонлаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар атрофлича муҳокама қилинди, – дейди Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят кенгаши раиси ўринбосари З.Жўраева. – Айниқса, тўй-маросимларни ортиқча чиқимларсиз ўтказишга алоҳида эътибор бериш, оилавий ажримларни камайтириш борасида жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш юзасидан бир қатор вазифалар белгиланди.

Семинар якунида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уюшмаган ёшлар бандлигини таъминлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича қилинаётган ишлар юзасидан фикр алмашилди.

Абдулазиз Мусаев, ЎзА
3 847






Все о погоде - Pogoda.uz