ЎзА Ўзбек

10.09.2018 16:27 Чоп этиш версияси

Барчанинг кўз ўнгида дастгоҳда мато тўқилди

Барчанинг кўз ўнгида дастгоҳда мато тўқилди
Шаҳрисабзда ўтказилаётган 1-Халқаро мақом санъати анжуманида юртимиз ҳунармандлари ҳам фаол иштирок этмоқда.

Бухоронинг мисгарлик буюмлари кўзни қамаштирса, Хоразмнинг ёғоч ўймакорлиги, Сурхондарё ва Тошкент кашталари, ўзгача йўналишда тайёрланган зардўзлик буюмлари, Андижоннинг мусиқа асбоблари меҳмонлар ҳайратини оширмоқда.

– Вилоятимиздан 30 дан ортиқ ҳунарманд ўзи тайёрлаган маҳсулотлар билан иштирок этди, – дейди "Ҳунарманд" уюшмаси Фарғона вилояти бўлими бадиий кенгаши раиси Ҳ.Ҳамроқулов. – Хорижликлар ҳунармандларимиз тайёрлаган маҳсулотларни харид қилди. Мисол учун, марғилонлик адрас ва атлас тўқувчиларимиз 20 минг метрдан ортиқ мато сотди.

259cc851-cd64-4ed1-8940-97bc7c0176b6.jpg

Ҳақиқатдан ҳам Фарғона вилояти стендида жойлаштирилган ёғоч ўймакорлиги, мисгарлик буюмлари, гулли ва чокли буюмлар, яъни чеварларнинг маҳсулотлари, эгар жабдуқлардан хорижликлар завқланди. Адрас тўқувчи уста Абдунаби Тоштемиров томошабинлар кўз ўнгида тўқиш дастгоҳи ўрнатиб, кунига 8 метр адрас матоси тўқиди. Улар шу ернинг ўзида харидорини топди.

909c84c1-b807-469b-915b-73e49076ff45.jpg

Энг қизиғи, стенд атрофига Олтиариқ туманидан токни пишиб етилган ҳосили билан келтириб экилгани бўлди. Хорижлик меҳмонлар узумни ўз қўллари билан узиб, еб кўрди.

ЎзА
3 749