Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

12.04.2017 16:58 Чоп этиш версияси

Амир Темурнинг ибратли фазилатлари

Пойтахтимиздаги барча таълим муассасаларида Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 681 йиллигига бағишланган тадбирлар давом этмоқда.

Шундай тадбирлардан бири Тошкент маданият коллежида ўтказилди.

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг «Ёшлик» талабалар шаҳарчаси кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилган давра суҳбатида мамлакатимизда миллий қадриятларимиз ва улуғ аждодларимизнинг муборак номи, бой мероси, хотираси ва тарихий сиймосини тиклаш, муқаддас қадамжо ва зиёратгоҳларни обод қилишга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди. Бу ёш авлоднинг ҳар томонлама баркамол улғайиши, уларда ватанпарварлик, миллий ва умумбашарий қадриятларга ҳурмат туйғуларини мустаҳкамлашда муҳим омил бўлаётир.

– Партия фаоллари ва ўқитувчиларимиз Амир Темурнинг давлат арбоби, енгилмас саркарда ва инсон сифатидаги фазилатлари ҳақида сўзлаб берди, – дейди мазкур коллеж ўқувчиси Латофат Равшанова. – Ўз даврида энг қудратли давлатга асос солган, илм-фан, маданият ва маънавият ҳомийси бўлган бобокалонимизнинг ватанпарварлик, мардлик, адолат борасидаги фазилатлари биз, ёшларга доим ибратдир.

Амир Темур хотирасига бағишлаб коллеж ўқувчилари томонидан тайёрланган шеърий композиция барчада чуқур таассурот қолдирди.

Малоҳат Ҳусанова, ЎзА
885






Все о погоде - Pogoda.uz