ЎзА Ўзбек

10.07.2018 17:13 Чоп этиш версияси

Қалбаки “Qarataw” ишлаб чиқараётган цех аниқланди

Қалбаки “Qarataw” ишлаб чиқараётган цех аниқланди Қорақалпоғистон Республикаси Божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилигининг бузилишига қарши кураш бўлими ходимлари томонидан Нукус шаҳрида қалбаки “Qarataw” ароғини ишлаб чиқараётган яширин цех аниқланди.

Ўтказилган тезкор тадбир натижасида фуқаро А.У. томонидан шартли харидорга ҳар блокда сиғими 0,5 литр бўлган 12 донадан иборат жами 30 блокда 360 шишага қадоқланган ичимликни 4 миллион 140 минг сўмга сотаётган вақтда тадбир иштирокчилари томонидан қўлга олинди.

3cd13bd4-3ba6-4c4d-bb33-5d92e57dcfda.jpg

Текширув давомида ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган 154 шиша “Qarataw” ароғи, 1849 дона “Qarataw” ароғи этикеткалари, 623 дона ароқ шишаси пробкалари ва қўлбола ароқ тайёрлашда ишлатиладиган ҳар хил акциз маркалари, елим ва бошқа ускуналар ашёвий далил сифатида олинди.

Қорақалпоғистон Республикаси Божхона бошқармаси ахборот хизмати маълумотига кўра, шу йилнинг ўтган даврида божхона ходимлари томонидан ана шундай 15 ҳолат аниқланган бўлиб, ҳуқуқбузарлардан 30 миллион 252 минг сўмлик 821,2 литр спирт ва алкоголь маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.

Есимхон Қаноатов, ЎзА
9 802