Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

08.05.2018 14:28 Чоп этиш версияси

Ғалаба сурурини ҳис қилдим

9 май – Хотира ва қадрлаш куни

Президентимиз ташаббуси билан мамлакатимизнинг барча гўшаларида уруш ва меҳнат фахрийларига алоҳида ҳурмат-эътибор кўрсатилиши замирида эзгу мақсад мужассамдир.

Юртимизда Хотира ва қадрлаш куни байрамига бағишланган тадбирлар қизғин ўтмоқда.

Тошкент шаҳрининг Миробод туманидаги Шароф Рашидов номидаги маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам "Аждодларни хотирлаш – муқаддас қадрият» шиори остида тадбир ўтказилди.

Тадбирда уруш ва фронт орти меҳнат фахрийлари, Афғон уруши қатнашчилари, маҳалла фаоллари ва ўқувчи-ёшлар иштирок этди.

Сўзга чиққанлар Хотира ва қадрлаш кунининг мазмун-моҳияти ҳақида, шу юрт, халқ учун курашган, жонини аямаган фидойи инсонлар тўғрисида гапирдилар.

– Биз бошимиздан ўтказган мудҳиш кунларни ёшлар асло кўрмасин, – дейди уруш қатнашчиси Мадамин Ражабов. – Бугунги тинч, фаровон кунлар учун тақдиримдан мингдан-минг розиман. Юртбошимиз томонидан биз, фахрийларга кўрсатилаётган ғамхўрликлардан шодланиб, ғалаба сурурини яна бир бор ҳис қилдим.

Тадбирда маҳалла ёшларининг бадиий чиқишлари иштирокчиларга яхши кайфият бағишлади.

М.Тошқораева, ЎзА
3 574