Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

21.09.2017 18:28 Чоп этиш версияси

Халқаро тинчлик кунига бағишлаб маънавий-маърифий тадбир ўтказилди

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида Халқаро тинчлик кунига бағишлаб “Тинчлик – халқ фаровонлигининг гарови” мавзуида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти проректори Қ.Шавазов, Ўзбекистон Республикаси халқ артисти Г.Зокирова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Р.Ярашева ва бошқалар сайёрамиздаги тинчлик ва осойишталикнинг инсонлар учун муҳим аҳамияти, тинчликни кўз қорачиғидек асраш кераклиги, тинчлик бўлсагина ҳаёт фаровон бўлиши, ёш авлодни тинчликсеварлик руҳида тарбиялаш зарурлигини алоҳида таъкидлади.

– Мамлакатимизда ҳукм сураётган тинчлик ва осойишталик, меҳр-оқибат, ўзаро ҳурмат, миллатлараро тотувликни кўз қорачиғидек асраш барча фуқароларнинг устувор вазифаларидан биридир, – дейди институт магистранти Сарвиноз Холова. – Мен бугунги тадбирда ўзим ёзган "Ватаним" шеърини ўқиб бердим. Унда юртимиздаги бахтли болалар, дуогўй отахонлар, билимга чанқоқ тенгдошларимни тасвирлаганман.

Тадбирда Она Ватанимиздаги тинч, осойишта ва фаровон ҳаётнинг қадрига етиш, шу фаровон, осуда ҳаётни янада мустаҳкамлаш, оила, Ватан фаровонлиги ва ободлигига ўз ҳиссамизни қўшиб яшаш, ҳар биримиз учун ҳам қарз, ҳам фарз эканлиги қайд этилди.

Сайёра Шоева, ЎзА
2 581






Все о погоде - Pogoda.uz