Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

15.09.2017 16:42 Чоп этиш версияси

Ҳакамлик судлари қандай бўлиши керак?

Самарқандда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан “Ўзбекистонда ҳакамлик судлари фаолиятини такомиллаштириш масалалари” мавзусида илмий-амалий семинар ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 25 йиллиги муносабати билан ташкил этилган семинарда палатанинг ҳудудий бошқармалари вакиллари ва уларнинг ҳузуридаги ҳакамлик суди, вилоят судлари судьялари иштирок этди.

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Ж.Ўроқов, Самарқанд вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Ш.Худойбердиев ва бошқалар бугунги кунда ҳакамлик судлари фаолиятини самарали ташкил этиш, соҳада йиғилиб қолган муаммолар ва уларни бартараф қилиш бўйича кўрилаётган чоралар ҳақида сўз юритди.

– Фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари орасида келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда ҳакамлик судлари муҳим ўрин тутади, – дейди Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги Халқаро тижорат ҳакамлик суди раиси Ф.Отахонов. – Ҳакамлик судлари фаолияти тўғрисида қонун бор, ҳуқуқий асослари яратилган, аммо айни вақтда уларнинг фаолиятини қониқарли, деб бўлмайди. Семинарда бунинг сабаблари, муаммоларни бартараф этиш чораларини кўриб чиқиб, зарур таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.

Иштирокчилар Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси ҳузуридаги ҳакамлик суди фаолияти билан танишиб, ўзаро тажриба алмашди.

Тадбир давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан атрофлича жавоб олди.

Ғолиб Ҳасанов, ЎзА
1 870






Все о погоде - Pogoda.uz