ЎзА Ўзбек

17.02.2018 10:26 Чоп этиш версияси

Академик Азизхон Қаюмов орамиздан кетди

Академик Азизхон Қаюмов орамиздан кетди Ўзбекистон илм-фани оғир жудоликка учради, атоқли олим, навоийшунослик илмининг етук намоёндаларидан бири, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиги, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, филология фанлари доктори Азизхон Қаюмов 93 ёшида вафот этди.

Илм-фан фидойисининг заҳматли меҳнатлари ҳеч қачон унутилмайди. Атоқли олим, юзлаб шогирдларнинг меҳрибон устози Азиз Қаюмов хотираси қалбларимизда ҳамиша сақланиб қолади.

Марҳумнинг оила аъзоларига, яқинларига чуқур ҳамдардлигимизни билдирамиз.

ЎзA
18 732