Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

19.05.2017 16:55 Чоп этиш версияси

Агентлик фаолияти такомиллашмоқда

Миллий матбуот марказида “Ўзстандарт” агентлиги томонидан 20 май – Умумжаҳон метрология куни муносабати билан ўлчашлар бирлигини таъминлашнинг долзарб масалаларига бағишланган матбуот анжумани ташкил этилди.

Агентликнинг бош метрологи А.Абдуқаюмов ва бошқалар мамлакатимизда барча тизимлар қаторида стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш ва аккредитация соҳаларини такомиллаштиришга қаратилган қатор қонун ва қонуности ҳужжатлар қабул қилиниб, уларнинг ҳаётга татбиқ этилиши амалий аҳамият касб этаётганини алоҳида қайд этди. Бу жараёнда Ўзбекистон Республикасининг “Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида”ги, “Мувофиқликни баҳолаш тўғрисида”ги қонунлари маҳсулотларимизни баҳолаш натижаларини тан олиш йўлидаги вазифаларнинг сифатли амалга оширилишига асос бўлмоқда.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 28 апрелдаги “Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори агентлик фаолиятини халқаро талабларга мувофиқ ривожлантиришда муҳим қадам бўлди. Мазкур қарорга асосан “Миллий эталонлар маркази” давлат муассасаси, “Метрология хизматлари кўрсатиш маркази” давлат корхонаси ва “Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш илмий-тадқиқот институти” давлат муассасасининг метрологик бўлинмалари негизида Ўзбекистон миллий метрология институти ташкил этилди.

– Мазкур давлат корхонаси Ўзбекистон Республикаси Миллий эталонлар базасини такомиллаштириш ва ривожлантириш бўйича чораларни амалга оширади, – дейди "Метрология хизматлари кўрсатиш маркази" давлат корхонаси директори ўринбосари Маҳмуд Хайруллаев. – Эталонлар, энг юқори аниқликдаги ўлчов воситаларини сақлаб туриш, уларни халқаро даражада солиштириш ҳамда ўлчов бирликларини сақлаш ва узатишда муҳим роль ўйнайди. Ўлчовларнинг ягона бирлигини таъминлаш бўйича норматив ҳужжатларни ишлаб чиқади. Метрологик назорат натижаларини ўзаро тан олиш бўйича халқаро шартномалар, метрологик текширув ва илмий-тадқиқот ишларини олиб боради. Яна бир эътиборли жиҳати, 15 юқори аниқликдаги эталонни харид қилиш режалаштирилди. Бу ишимизни халқаро меъёрлар даражасида такомиллаштириш имконини беради.

Тадбирда www.standart.uz сайти, "ишонч телефонлари", “Ўзстандарт” агентлиги бош директори виртуал қабулхонаси, “Ягона дарча” орқали ҳамда фуқароларнинг тўғридан-тўғри мурожаатларида билдирилаётган соҳага доир масалалар, муаммолар ва таклифлар юзасидан ҳам маълумот берилди.

Насиба Зиёдуллаева, ЎзА
3 838






Все о погоде - Pogoda.uz