Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

01.11.2017 15:32 Чоп этиш версияси

Ҳафта давомида содир бўлган 39 ёнғинда фуқаролар оғир тан жароҳати олмаган

Тошкент вилоятида Президентимизнинг 2017 йил 23 майдаги “Ички ишлар органлари ёнғин хавфсизлиги бўлинмалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Вилоят ИИБ Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан ёнғинлар профилактикаси тадбирлари доирасида жорий йилнинг 25 октябридан 1 ноябрига қадар 3 мингдан ортиқ хонадон, 71 ташкилот ва 56 тадбиркорлик субъектида текширувлар ўтказилди.

Унда аҳоли томонидан ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш ҳолатлари аниқланиб, жавобгар шахслар маъмурий жаримага тортилди. Ёнғин келиб чиқиш хавфи бўлган бино ва иншоотлардан фойдаланиш вақтинча тўхтатилиб, носоз электр ускунаси тармоқдан узилди. Ҳафта давомида содир бўлган 39 ёнғинда фуқаролар оғир тан жароҳати олмаган.

Соҳа ходимлари томонидан Олмалиқ, Ангрен ва Чирчиқ шаҳарларида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, фуқаролар ҳушёрлигини янада ошириш мақсадида маҳаллалар, таълим муассасалари, ташкилот ва корхоналарда профилактик тадбирлар ўтказилди. Кузги йиғим-терим мавсумида жойлардаги пахта қабул қилиш пунктларида ўтказилган текширувларда ҳам аниқланган камчилик ва муаммоларни бартараф этиш чоралари кўрилди.

Ёнғинлар профилактикаси тадбирлари доирасида Оққўрғон туманидаги “Оққўрғон эко текстиль” масъулияти чекланган жамиятида тушунтириш-тарғибот тадбири ўтказилди. Ёнғинларнинг олдини олиш, ёнғин содир бўлганда тўғри ҳаракатланиш тартиб-қоидалари бўйича тавсиялар берилди.

Тадбир доирасида вилоят ИИБ Ёнғин хавфсизлиги бошқармасининг куч ва воситалари жалб қилинган ҳолда ёнғинни ўчириш бўйича амалий тактик-ўқув машғулотлари ўтказилди. Соҳа ходимлари белгиланган тартибда ҳаракат қилиб, шартли ёнғин ўчирилди. Машқ якунида бажарилган ишлар ҳамда йўл қўйилган камчиликлар муҳокама қилинди.

Абдулазиз Мусаев, ЎзА
2 295






Все о погоде - Pogoda.uz