Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

06.02.2017 19:30 Чоп этиш версияси

Андижонда “Наврўз ялласи – 2017” кўрик-танлови бўлиб ўтди

Унда вилоятнинг барча туман ва шаҳарларидан бадиий жамоалар иштирок этди.

Танлов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 7 октябрдаги “2010-2020 йилларда номоддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш, асраш, тарғиб қилиш ва улардан фойдаланиш Давлат дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш, халқимизнинг бебаҳо қадриятларини аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида кенг тарғиб этиш, Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш, байрам тантаналарида қатнашувчи ижодий жамоаларни саралаб олиш мақсадида вилоят маданият ва спорт ишлари бошқармаси ҳамда вилоят халқ ижодиёти ва маданий-маърифий ишлар илмий-методик маркази ҳамкорлигида анъанавий тарзда ўтказиб келинмоқда.

Тадбирда иштирокчилар Наврўз, баҳор, она юрт, миллий қадрият, урф-одат ва анъаналарни тарғиб этувчи лапарлар, ўлан ва термалар, дуэтлар ҳамда эстрада йўналишидаги қўшиқлари, шунингдек, сумалак сайли, халқ ўйинлари, ҳунармандлик ва баҳор юмушларини акс эттирувчи саҳна кўринишлари орқали ўз маҳорат ва истеъдодини намойиш этди.

Асака туманининг “Гулруҳ” фольклор-этнографик жамоаси биринчи ўринни қўлга киритди. Иккинчи ўринни Избоскан ва Шаҳрихон туманлари, учинчи ўринни Балиқчи, Улуғнор, Хўжаобод туманлари фольклор-этнографик жамоалари эгаллади.

Фахриддин Убайдуллаев, ЎзА
1 145