Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

03.04.2018 14:09 Чоп этиш версияси

Қадрият, урф-одат, анъана ва ёшлар

Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети қошидаги 5-академик лицейда «Қадрият, урф-одат, анъана ва ёшлар» шиори остида ташкил этилган ёшлар фестивали кўтаринки руҳда ўтди. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Шайхонтоҳур тумани Кенгаши томонидан ташкил этилган тадбирда ташкилот фаоллари, устоз ва мураббийлар, санъаткорлар, ёшлар қатнашди.

Ўзига хос беллашув тарзида ташкил этилган байрам дастурида тумандаги 8 касб-ҳунар коллежи, 4 академик лицей ва 2 мактаб жамоасига юртимиздаги турли ҳудудлар анъаналарини кўрсатиб бериш вазифаси топширилди. Иштирокчилар тайёрлаган миллий дастурхон, урф-одатларимиз акс эттирилган саҳна кўринишлари, ҳудудларнинг тарихий сиймоларини гавдалантира олиш маҳорати, ош чемпионати, варрак учириш баҳслари тажрибали мутахассислардан иборат ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳолаб борилди.

Шунингдек, тадбирда маҳаллалардаги ёлғиз инсонлар, қариялар, ёрдамга муҳтож, кам таъминланганлар учун байрам дастурхони ёзилди.

Тадбир сўнгида ғолиб жамоалар аниқланиб, уларга ташкилотчилар юртимизда ишлаб чиқарилган маиший техника воситалари, фахрий ёрлиқлар топширди.

Инобат Аҳатова, ЎзА
2 948