Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

07.08.2017 18:37 Чоп этиш версияси

“Адолат” социал-демократик партияси Тошкент вилояти кенгашининг IX пленуми бўлиб ўтди

Халқ депутатлари вилоят Кенгашига партиядан сайланган депутатлар, партиянинг туман ва шаҳар кенгашлари раислари, “Ёш адолатчилар”, “Аёллар қаноти” фаоллари иштирок этган тадбирда давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 12 июлдаги Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан видеоселектор йиғилишидаги маърузасидан келиб чиқадиган вазифалар юзасидан партия вилоят кенгашининг жорий йил иккинчи ярми учун чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш масаласи кўриб чиқилди.

Партия фаолиятининг барча йўналишлари танқидий таҳлил қилинди. Президентимиз маърузасидан келиб чиқиб, устувор вазифалар белгилаб олинди.

– Партия вилоят кенгаши томонидан чора-тадбирлар дастури ҳамда Президентимиз маърузасида белгиланган вазифалар асосида режа ишлаб чиқилди, – дейди халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати З.Эралиева. – Дастур 8 бўлимдан иборат бўлиб, партия фаолиятини тубдан ўзгартириш, ташаббускорликни кучайтириш, давлат бошқаруви органлари ҳудудий тузилмалари билан ишлаш, улар фаолияти устидан назорат ўрнатиш, уюшмаган ёшлар билан ишлаш ва депутатлик гуруҳлари фаолиятини танқидий-таҳлилий қайта кўриш каби масалалар қамраб олинган.

Пленумда партия вилоят кенгаши раиси суст ишлаётган туман ва шаҳар кенгашлари фаолиятини танқид қилди. Маҳаллий кенгашларнинг айрим депутатлари ўз ваколатидан тўлиқ фойдаланмаётгани, халқнинг ишончли вакили, “депутат” деган номга муносиб иш кўрсатмаётгани таъкидланди.

Тадбирда чора-тадбирлар дастури юзасидан фикр алмашилди. Ҳудудий кенгаш раислари ва барча депутатлар зиммасига аниқ вазифалар юклатилиб, уларни амалга ошириш муддатлари белгилаб берилди.

Абдулазиз Мусаев, ЎзА
3 597






Все о погоде - Pogoda.uz