Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Адолат” партияси номзодининг вакили ​маъмурий жавобгарликка тортилди​

Сайлов кодексининг 44-моддасига кўра, сайлов куни ва овоз беришга бир кун қолганида ташвиқот олиб бориш тақиқланган.


Сайлов кодексининг 44-моддасига кўра, сайлов куни ва овоз беришга бир кун қолганида ташвиқот олиб бориш тақиқланган. 

Ушбу тартиб қонун билан қатъий белгилаб қўйилишига қарамасдан, Халқ депутатлари Қува туман кенгашига “Адолат” социал демократик партиясидан номзоди кўрсатилган Б.Мавлоновнинг ишончли вакили Х.Абдуллаев 2019 йил 22 декабрь куни соат 08:30 ларда ўзининг “Ласетти” русумли автомашинаси олди қисмига “Адолат” социал демократик партияси, икки ён томонларига “Мавлонов Баҳромжонга овоз беринг” деган ёзувларни оддий бўёқда ёзиб олиб, Қува тумани, Жалаёр округи ҳудудидаги 25-сонли мактабда жойлашган 589-сонли, Меҳнатобод қишлоғи 51-мактабда жойлашган 743-сонли сайлов участкалари олдида автомашина ойналарини очган ҳолда “Мавлонов Баҳромжонга овоз беринглар” деб тарғиб қилган. 

Ушбу ҳолат юзасидан, Қува туман прокуратураси томонидан Б.Мавлоновнинг ишончли вакили Х.Абдуллаевга нисбатан МЖтКнинг 51-5-моддаси билан маъмурий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатилиб, тўпланган ҳужжатлар мазмунан кўриб чиқиш учун Қува туман маъмурий судига юборилган.