ЎзА Ўзбек

08.05.2019 17:20 Чоп этиш версияси

Адлия вазирлигида бошқарма бошлиғи тайинланди


Адлия вазирининг буйруғи билан Дилафрўз Суфиева Улуғбековна вазирликнинг Қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва туркумлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

b102da4f-66a4-4603-a9d8-96e2fecbf9df.jpgД. Суфиева шу кунга қадар вазирликнинг Давлат бошқаруви тизимининг самарадорлигини таҳлил қилиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Мазкур тайинлов, Адлия вазирлигида гендер тенглик масаласига алоҳида эътибор берилаётганлигининг яққол ифодасидир.

Хусусан, вазирлик марказий аппаратида ишлаётган ходимларнинг 27 нафари хотин-қизлар бўлиб, уларнинг 6 нафари раҳбарлик лавозимларида самарали фаолият юритиб келмоқда.

Адлия вазирлиги жамоаси Д. Суфиевани тайинлов билан муборакбод этади. Келгуси ишларида муваффақиятлар тилайди.

Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

ЎзА
14 933