Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

01.08.2018 17:58 Чоп этиш версияси

Абитуриентларнинг тест топшириш марафони давом этмоқда

Абитуриентларнинг тест топшириш марафони давом этмоқда
Жорий йилги 1 август тест синовлари Пойтахтимиздаги Республика олимпия захиралари коллежидаги спорт комплексларида ҳам юқори савияда ташкил этилди.

Мазкур таълим даргоҳида соат 15:00да иккинчи сменадаги олий таълим даргоҳларининг бакалавриат йўналиши бўйича тест синовлари марафони бошланди. Унда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия, Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар ва Тошкент давлат иқтисодиёт университетларининг қабул бўлимига талаба бўлиш истагида ариза топширган ёшлар ўз билимларини синовдан ўтказди.

6 (2).JPG

– Биноларда абитуриентларнинг тест топширишлари учун барча шароитлар яратилди, – дейди Давлат тест маркази бўлим бошлиғи Элвира Ураева. – Тест синовларини бошлашдан олдин мутахассислар томонидан ёшларга барча қоидалар тушунтирилиб, зарур тавсиялар берилди. Энди фақат улардан талаб қилинадигани ўз билимини кўрсатишдир. Билимли, ўз кучига ишонган абитуриентлар, албатта, янги ўқув йилида талаба бўлиш бахтига эришади.

Бундан ташқари, тест синовлари пайтида шифокорлар томонидан махсус тиббий ёрдам хоналари ҳам тайёрланди. Фарзандлари билан бирга келган ота-оналар эса махсус маниторлар орқали тест синовларини бевосита кузатиб борди.

17.JPG

Болалигимдан иқтисодчи бўлишни қатъий мақсад қилганман, – дейди тошкентлик Илёс Қаҳҳоров. – Бу йил Тошкент давлат иқтисодиёт университети қошидаги Чилонзор академик лицейини тамомладим. Ўтган вақт давомида устозларимдан соҳага оид зарур билимларни олдим. Тест синовларида барча фанлардан ўзимиз биладиган мавзуларда саволлар, масалалар тушди. Уларни имкон қадар тўғри ечишга ҳаракат қилдим. Насиб қилса мен ҳам талаба бўламан.

Абдулазиз Мусаев, Темур Мамадаминов (сурат), ЎзА
5 453