Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

12.07.2018 11:49 Чоп этиш версияси

Абитуриентларда ўқиш шаклларини танлаш имконияти бор

Абитуриентларда ўқиш шаклларини танлаш имконияти бор
Абитуриентлар томонидан олий таълим муассасаси қабул комиссиясига топшириладиган аризалар шаклини тасдиқлаш тўғрисидаги буйруққа ўзгартиришлар Адлия вазирлигида давлат рўйхатдан ўтказилди.

Ўзгартиришларга кўра, абитуриентлар томонидан олий таълим муассасаси қабул комиссиясига топшириладиган ариза тўлдириш жараёнида қуйидаги ўқиш шаклларидан танлаш имконияти мавжуд:

• кундузги;

• махсус сиртқи;

• сиртқи;

• кечки.

Бундан олдин аризада фақат кундузги ва махсус сиртқи ўқиш шаклларини танлаш имкони мавжуд бўлган.

ЎзА
5 265