Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

12.01.2018 21:15 Чоп этиш версияси

АҚШ элчиси: Президент Мирзиёев шу қадар тез ва талабчанки, у билан ёнма-ён кетиш қийин

АҚШ элчиси: Президент Мирзиёев шу қадар тез ва талабчанки, у билан ёнма-ён кетиш қийин
Айни пайтда халқаро экспертлар, сиёсатшунослар, таҳлилчилар, дунё ОАВлари Ўзбекистонда кечаётган ўзгаришларни диққат билан кузатиб, олиб борилаётган ислоҳотларга юқори баҳо бермоқда. 

Яқинда Ўзбекистонда сўнгги вақтларда шиддат олган ислоҳотларнинг мазмуни ва кўлами борасидаги саволлар билан “Америка овози” телерадиоси мухбири АҚШнинг Ўзбекистонда фавқулодда ва мухтор элчиси Памела Спратлен билан суҳбат қурди.

– Президент Мирзиёев жуда очиқ одам, назаримда. Раҳбарликка келиши биланоқ бу кўзга ташланди. Одамлар билан яқиндан очиқ мулоқот қилишни хоҳлайди, сизни қунт билан тинглайди. Гаплашаётганда сиз томон эгилади. Президент Трампнинг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича ёрдамчиси Лиза Куртис билан учрашганида ҳам шундай мулоқот қилди, – деган Памела Спратлен. – Барча учрашувларда шуни кўраман. Давлат котиби ўринбосари Томас Шеннон ҳам 2016 йил келганида жуда очиқ гаплашди. Ғояларни олқишлайди. АҚШдан, Европадан, Жанубий Кореядан... Бу жуда яхши, назаримда. Кўп жиҳатдан ташқи дунёга ёпиқ турган давлатнинг ҳаммага очиқ эканини кўрсатмоқда.

Видеосуҳбат билан тўлиқ танишмоқчи бўлсангиз сайтимизни кузатиб боринг.

ЎзА
23 926