ЎзА Ўзбек

18.10.2019 Чоп этиш версияси

Аҳолига электр энергияси узилишларсиз етказилади

Аҳолига электр энергияси узилишларсиз етказилади

Президентимиз ташаббуси билан барча соҳаларда бўлгани каби электр-энергетика тармоғида ҳам туб ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Буни Хоразм вилояти мисолида ҳам кўриш мумкин.

Хива туман ва шаҳар электр таъминоти корхонаси янги замонавий бинода иш бошлаши тармоқни ривожлантириш борасидаги изчил чора-тадбирларнинг мантиқий давоми бўлди.

Қайта реконструкция қилинган 2 қаватли бинода Хива туман ва шаҳри аҳолисига илғор технологиялар асосида инновацион хизмат кўрсатиш имконияти яратилди. Бинода рўйхатга олиш ишларини тизимли равишда йўлга қўйиш мақсадида мониторлар, интернет, фуқаролар қабулхонаси, юристконсульт, диспетчерлик хоналари, электромонтёрлар техник машғулотлар ўтказиши учун замонавий полигон ва ходимлар учун ошхона мавжуд.

– Корхона тасарруфида 11 минг 722,3 километр электр узатиш тармоқлари мавжуд бўлиб, истеъмолчилар сони деярли 46 мингга етади, – дейди “Хоразм ҳудудий электр тармоқлари” АЖ директори М.Базаримбетов. – Маълумки, электр энергиясини аҳолига узлуксиз ва сифатли етказиб бериш учун электр тармоқларини тизимли равишда янгилаш ва реконструкция қилиб бориш лозим. Жорий йилнинг ўтган даврида 351 трансформатор пункти реконструкция қилинди. Корхонанинг янги бинода фаолият бошлаши истеъмолчиларга узлуксиз хизмат кўрсатиш, мурожаатларга ўз вақтида жавоб бериш имконини янада кенгайтиради.

Янги объектнинг очилиш маросимида Хоразм вилояти ҳокими Ф.Эрманов ва “Ҳудудий элэктр тармоқлари” АЖ раисининг биринчи ўринбосари Р.Райимов иштирок этди.

1.jpg

3.jpg

4.jpg

“Хоразм ҳудудий электр тармоқлари” АЖ
Матбуот хизмати
Реклама ҳуқуқи асосида

1 360
Шоназар ҚОРИЕВ (сурат), ЎзА