Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

01.03.2018 12:15 Чоп этиш версияси

Аҳолидан коммунал ва бошқа тўловларни қабул қилишнинг замонавий тизими

Барчамизга маълумки, бугунги кунда замонавий ахборот тизимидаги янгиланишлар натижасида молия муассасаларининг ҳам аҳолига хизмат кўрсатиш сифати тубдан янгиланди. Хусусан, банк тизимида қатор янги хизмат турлари жорий қилиниши натижасида банк мижозларининг вақти, ортиқча оворагарчилик ва сарф-харажатлари кескин қисқарди.

Акциядорлик тижорат “Халқ банки” аҳоли ва мижозларга банк хизматини кўрсатиш сифатини ошириш мақсадида кўплаб замонавий хизмат турларини жорий қилиб келмоқда.

Шулардан бири коммунал ва бошқа бир қанча тўловларни қабул қилишга мўлжалланган, 2500 дан ортиқ махсус планшет ва термопринтер ҳамда терминалларни жорий қилингани яхши самара бермоқда. Ана шундай замонавий ускуналар орқали банк ходимлари мамлакатимизнинг барча вилоятларидаги чекка-чекка қишлоқ ва овулларда истиқомат қилувчи юртдошларимизнинг яшаш ҳудудига бориб коммунал тўловларини қабул қилиши аҳолининг узоғини яқин қилмоқда. Эътиборли жиҳати ушбу замонавий ускуналарнинг барчаси интернет тармоғига уланган бўлиб, аҳолига “он-лайн” тизимида хизмат кўрсатмоқда.

— Мана уйимизнинг олдига “Халқ банки” ходимлари келиб иссиқ сув, совуқ сув, газ, электр энергияси каби коммунал тўловларни қабул қилиб оғиримизни енгил қиляпти, туман марказига харажат қилиб бориб келишга ҳожат қолмаяпти, терминналлар ишлаб турибди, тўловларимиз шу ернинг ўзида ҳисоб рақамимизга бориб тушгани ҳақида чек чиқариб беряпти, — дейди Нодира Азларова.

Банк томонидан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида аҳолидан 490,4 млрд. сўм миқдорида комунал тўловлар қабул қилинган бўлиб, шуларнинг 196,1 млрд. сўми мазкур замонавий планшетлар орқали қабул қилиб олинган тўловлар улушига тўғри келади.

Бундан ташқари, жисмоний шахслар томонидан “Халқ банки” филиаллари орқали тўланган ҳар қандай тўловларни хизмат кўрсатувчи ташкилот ҳисобрақамига ўтганини www.xb.uz сайти орқали “он-лайн” равишда аниқлаштириш хизмати жорий қилинмоқда.

Реклама ҳуқуқи асосида


9 779