Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

06.11.2017 17:53 Чоп этиш версияси

Аҳоли чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди

Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ ва Қуйи Чирчиқ туманларида аҳоли чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.

Мамлакатимизда аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифати ва самарадорлигини ошириш, тиббиёт муассасалари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, жамиятда соғлом турмуш тарзини қарор топтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, "Соғлом авлод учун" халқаро хайрия фонди ташаббуси билан “Аҳоли саломатлиги йўлида” шиори остида ўтказилаётган чуқурлаштирилган тиббий кўрикларга аҳолининг барча қатлами қамраб олинмоқда.

– Икки кун давомида малакали терапевт, ортопед, педиатр, УТТ шифокори, ЭКГ мутахассиси томонидан 500 га яқин киши чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди, – дейди “Соғлом авлод учун” xалқаро хайрия фонди Тошкент вилояти ҳудудий филиали директори М.Йўлдошева. – Мазкур акция қамровининг кенгайишида нуронийлар, ижтимоий муҳофазага муҳтож, жисмоний имконияти чекланган инсонлар ҳолидан хабар олинаётгани муҳим ўрин тутади.

Тиббий текширувлар давомида касаллик даражасига қараб беморларга зарур тавсиялар берилди. Тадбир доирасида ижтимоий ҳимояга муҳтож, имконияти чекланган фуқароларни моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкилотчилар томонидан 40 турдаги дори-дармон бепул тарқатилди.

Бундай тиббий кўрик Чирчиқ ва Бекобод шаҳарларида ҳам ўтказилади.

Абдулазиз Мусаев, ЎзА
2 362






Все о погоде - Pogoda.uz