Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Жамият

Мустақиллигимизнинг мустаҳкам ҳуқуқий асоси

23.11.17 21:30

Иштирокчилар якдиллик билан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни мамлакатимиз аҳолиси учун тарихий, сиёсий ва ижтимоий аҳамиятга эга умуммиллий байрам эканини билдирди.

Жонли эфир воқеалар ривожига ижобий руҳ бағишламоқда

23.11.17 20:13

Жонли эфир воқеалар ривожига ижобий руҳ бағишламоқда

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Корея Республикасига давлат ташрифи доирасидаги барча тадбирлар “O‘zbekiston 24” телерадиоканали ва Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги веб-сайти орқали жонли тарзда ёритилмоқда. Юртимизда ўзига хос янгилик бўлган бу воқеа халқимиз томонидан юқори баҳоланмоқда.

Парламент назорати: Тадбиркорликни ривожлантириш устувор вазифа

23.11.17 19:51

Ҳисоботда таъкидланганидек, Президентимиз Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар учун ишлаб чиқариш қувватларидан самарали фойдаланиш тизимини йўлга қўйиш, ихтисослашган ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш, шу орқали маҳсулотлар рақобатбардошлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратмоқда.

“Цемент саноати ва бозори” XV халқаро конференцияси иштирокчилари “Қизилқумцемент” АЖда бўлди

23.11.17 19:42

Пойтахтимизда “Ўзқурилишматериаллари” акциядорлик жамияти ва Россия Федерациясининг “Бизнес Цем” компанияси ҳамкорлигида ўтказилаётган “Цемент саноати ва бозори” XV халқаро конференцияси иштирокчилари Навоий шаҳридаги “Қизилқумцемент” акциядорлик жамиятида бўлди.

Сув – минтақамиз учун барқарор тараққиётни таъминлашда муҳим омил

23.11.17 19:11

Сув – минтақамиз учун барқарор тараққиётни таъминлашда муҳим омил

Тошкентда 23 ноябрь куни Давлатлараро сув хўжалигини мувофиқлаштириш комиссияси ташкил этилганининг 25 йиллиги муносабати билан “Марказий Осиё давлатларининг сув бўйича ҳамкорлигига 25 йил: эришилган тажриба, истиқболдаги вазифалар” мавзуида халқаро илмий-амалий конференция бошланди.

Профилактика инспекторлари қасамёд қилди

23.11.17 18:23

Профилактика инспекторлари қасамёд қилди

Гулистонда Сирдарё вилояти ички ишлар бошқармаси ички ишлар органлари таянч пунктлари профилактика инспекторлари ўзлари хизмат қилаётган ҳудудда осойишталикни таъминлаш ва фуқароларнинг қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш учун тантанали қасамёд қабул қилди.

Зулфия номидаги Давлат мукофотига номзодлар кўрик-танловининг Сирдарё вилояти босқичи бўлиб ўтди

23.11.17 18:13

Зулфия номидаги Давлат мукофотига номзодлар кўрик-танловининг Сирдарё вилояти босқичи бўлиб ўтди

Зулфия номидаги Давлат мукофоти истеъдодли қизларни кашф этиш ва уларни рағбатлантиришда муҳим омил бўлмоқда. Ушбу мукофот таъсис этилганидан буён унга сазовор бўлган сирдарёлик 18 қиз илм-фан, маданият, адабиёт, санъат ва спорт соҳаларида самарали меҳнат қилмоқда.

Профилактика инспекторларига хизмат уйи ва автомашиналар калити топширилди

23.11.17 17:39

Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида вилоят ички ишлар бошқармаси ички ишлар органлари таянч пунктлари профилактика инспекторларининг ўзлари хизмат қилаётган ҳудудда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, фуқароларнинг қонуний манфаатларини ишончли ҳимоялаш учун тантанали қасамёд қабул қилиш маросими ўтказилди.

Учта бир хил сондан иборат авторақамнинг бошланғич баҳоси – энг кам ойликнинг юз баробарига тенг

23.11.17 17:34

Учта бир хил сондан иборат авторақамнинг бошланғич баҳоси – энг кам ойликнинг юз баробарига тенг

Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси товар-хомашё биржаси акциядорлик жамияти томонидан биржа савдолари ҳамда электрон тижоратнинг замонавий ҳолати ва ривожланиш истиқболларига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

Сайловчиларнинг ишончини оқлашда депутатлар янада фаол бўлиши керак

23.11.17 17:28

Фарғонада вилоятдаги партия ташкилотлари ходимлари ва маҳаллий кенгашлар депутатларини ўқитиш бўйича махсус курслар ташкил этилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси депутатлари, сенаторлар, сиёсий партиялар раҳбарлари, олий ўқув юртлари ректорлари, таниқли мутахассислар маърузалари билан иштирок этмоқда.

Жиноятчиликни олдини олиш талаба-ёшлар муҳокамасида

23.11.17 17:21

Тошкент давлат иқтисодиёт университетида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита билан ҳамкорликда «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликнинг олдини олиш масаласи – давр талаби» мавзуида маърифий ҳафталик дастури ишлаб чиқилди.

Қибрай туманида “Энг яхши китобхон оила” кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди

23.11.17 17:17

Қибрай туманида “Энг яхши китобхон оила” кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди

Аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида китобхонликни янада кенг тарғиб қилиш, уларнинг мунтазам равишда китоб мутолааси билан шуғулланишига замин яратиш ва чекка ҳудудлардаги оилаларда китобхонликка қизиқишни оширишга қаратилган танловнинг туман ва шаҳар босқичларида 70 га яқин ёш оила иштирок этди.

Конституциямизда мулкдорларга ерни, мулкни эркин тасарруф этиш ҳуқуқи берилган

23.11.17 16:46

Конституциямизда мулкдорларга ерни, мулкни эркин тасарруф этиш ҳуқуқи берилган

Ҳуқуқ ва эркинликларимиз ўз ифодасини топган Конституциямизнинг бир неча моддасида ҳар бир шахснинг мулкдор бўлишга ҳақлилиги, хусусий мулк бошқа мулк шакллари каби дахлсиз ва давлат ҳимоясида экани, мулкдор мулкига ўз хоҳишича эгалик қилиши, ундан фойдаланиши ва уни тасарруф этиши белгилаб қўйилган.

ИИВ марказий аппаратининг 64 ходимига хизмат турар жойлари тантанали топширилди

23.11.17 15:55

ИИВ марказий аппаратининг 64 ходимига хизмат турар жойлари тантанали топширилди

Юрт осойишталигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишдек эзгу ният билан эрталаб хизматга чиққан ходим оиласидан, эртанги кунидан кўнгли тўқ, хотиржам бўлсагина зиммасидаги вазифаларни ҳалол ва виждонан бажаради.

Бухорода “Адолат” билимдони” кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди

23.11.17 15:26

Бухорода “Адолат” билимдони” кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди

Бухорода Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси вилоят кенгаши томонидан ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари ўртасида “Адолат” билимдони” кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди.

Нохуш ҳолатлар камайишига эришилмоқда

23.11.17 15:23

Президентимизнинг 2017 йил 23 майдаги “Ички ишлар органлари ёнғин хавфсизлиги бўлинмалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида Сирдарё вилояти Мирзаобод туманида ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Мустаҳкам ҳамкорлик – жиноятчиликнинг олдини олишнинг муҳим омили

23.11.17 15:20

Фарғона вилоятида “Менинг маҳалламда жиноят содир бўлмаслиги керак” шиори остида жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган тадбирлар бўлиб ўтмоқда. Уларда маҳаллада амалга оширилаётган ишлар ва йўл қўйилган камчиликлар таҳлил қилиниб, келгуси вазифалар белгиланмоқда.


Янгиликлар :






Все о погоде - Pogoda.uz