ЎзА Ўзбек

30.01.2019 Чоп этиш версияси

​926 миллион 700 минг сўм ва 1 минг 100 долларни қулатган фирибгар қўлга тушди

​926 миллион 700 минг сўм ва 1 минг 100 долларни қулатган фирибгар қўлга тушди

2018 йил сентябрь ойида Шодлик маҳалласида яшовчи Т.Имонкелдиевни “Cobalt” русумли автомашина олиб беришга ишонтириб 65 миллион сўм пул ва Тинчлик маҳалласилик Т. Жовбўриевни 1 минг 100 долларга “ухлатади”.

Сурхондарё вилояти Қизириқ тумани Янги турмуш маҳалласида яшовчи 36 ёшдаги Соли Қўчқоров (исм-шарифлар ўзгартирилди) фуқароларнинг ишончига кириб 926 миллион 700 минг сўм ва 1 минг 100 долларни ўзлаштириб кетгани маълум бўлди.

Бу ҳақда ички ишлар идорасига мурожаат этган фуқароларнинг аризаларига кўра, С.Қўчқоров ўтган йили август ойида Қизириқ туманидаги Гулзор маҳалласида яшовчи Г.Нафасовга қисқа муддатда арзон нархдаги қурилиш материалларини олиб беришни қуюқ ваъда қилиб 280 миллион сўм пули бўлган пластик картасини олиб кетади. 2018 йил сентябрь ойида Шодлик маҳалласида яшовчи Т.Имонкелдиевни “Cobalt” русумли автомашина олиб беришга ишонтириб 65 миллион сўм пул ва Тинчлик маҳалласилик Т. Жовбўриевни 1 минг 100 долларга “ухлатади”.

Ноябрь ойида Янгиобод маҳалласида яшовчи Д.Соддаевнинг 83 миллион 500 минг сўм пулини олиб, ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборади. Ўша ойда Дўстлик маҳалласида истиқомат қилувчи П.Лолаевнинг тижорат банки орқали чиқарилган 229 миллион 700 минг сўм, Истиқлол маҳалласилик К.Сапиевнинг 268 миллион 500 минг сўм миқдоридаги кредит пулларини уларнинг нодавлат мактабгача таълим муассасаси қурилишига зарур материалларни етказиб бериш учун, дея ишонтириб, Тошкент шаҳри Учтепа туманидаги хусусий савдо дўконларидан бирига ўтказдириб олади.

Мазкур ҳолатлар бўйича С.Қўчқоровга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.

2 890
Холмўмин Маматрайимов, ЎзА​