Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

08.05.2018 19:40 Чоп этиш версияси

90 нафар ҳайдовчига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди

90 нафар ҳайдовчига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати матбуот хизматининг ЎзАга берган хабарига кўра, 2017 йил давомида вилоят ҳудудида 29 нафар маст ҳайдовчи иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган. Оқибатда 30 нафар фуқаро турли даражада тан жароҳати олган.

2018 йилда бу каби фожиаларнинг олдини олиш мақсадида вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан профилактик тадбирлар мунтазам ўтказиб келинмоқда.

photo5445390787954190520.jpg

Тадбирлар давомида йўл ҳаракати иштирокчилари томонидан жорий йил 4 ойи давомида жами 3 минг 559 транспорт воситасини маст ҳолда бошқариш билан боғлиқ қоидабузарлик ҳолатлари аниқланди. Уларга нисбатан тегишли тартибда чора қўлланилмоқда. Хусусан, жорий йилнинг ўтган 4 ойида суд органлари томонидан маст ҳайдовчилар билан алоқадор 2 минг 907 иш кўриб чиқилган. 1 минг 743 ҳайдовчига транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш, 90 нафар ҳайдовчига маъмурий қамоқ, 61 ҳайдовчига жарима жазолари тайинланган.

ЎзА
6 706