ЎзА Ўзбек

02.02.2018 16:11 Чоп этиш версияси

800 га яқин бўш иш ўрни таклиф этилган ярмаркада 120 киши ишга жойлашиш учун йўлланма олди

Наманган вилоятининг Косонсой туманида Бандликка кўмаклашиш маркази томонидан ҳокимлик, прокуратура, ички ишлар бўлими ҳамкорлигида бўш иш ўринлари ярмаркаси ўтказилди.

– Ярмаркада 90 корхона ва ташкилот 800 га яқин бўш иш ўрни билан қатнашди, – дейди марказ мутахассиси Лола Парпиева. – Тадбирга иш билан таъминлаш юзасидан рўйхатга олинган 200 фуқаро таклиф этилди. Улардан 120 нафари доимий ишга жойлашиш учун йўлланма олди. Йўлланма олганларнинг аксарияти касб-ҳунар коллежини битирган ёшлар, шунингдек, аёллардир.

– Ўтган йили тиббиёт коллежини битирган бўлсам-да, ҳозиргача ишсиз эдим, – дейди тадбир иштирокчиси Нозима Маткаримова. – Бугунги тадбирда мутахассислигимга мос ишга йўлланма олганимдан жуда хурсандман. Энди “Алвон-шижоат” диагностика марказида ҳамшира бўлиб ишлайман.

Акрамжон Сатторов, ЎзА
11 855