ЎзА Ўзбек

19.09.2018 17:40 Чоп этиш версияси

7 минг 500 мутахассисдан 4 минг 700 нафари олий маълумотли. Қолгани-чи?

7 минг 500 мутахассисдан 4 минг 700 нафари олий маълумотли. Қолгани-чи?

Айни вақтда Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси тизимида 7 минг 500 ходим фаолият юритади. Уларнинг 4 минг 700 нафарини олий маълумотли мутахассислар ташкил этса, 1 минг 300 дан ортиқ штат бирлигида олий маълумотли кадрлар етишмайди.

Кадрларнинг ёш таснифига кўра, 60 ёшдан ошган мутахассислар сони 948 нафарни ташкил этади.

Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси раиси ўринбосари Аброр Акбаров таъкидлаганидек, бир йилда ўртача 700 дан ортиқ олий маълумотли кадр тайёрланса, соҳани олий маълумотли кадрлар билан 9 йилда тўлиқ таъминлаш мумкин бўлади. 

Моҳигул Қосимова, ЎзА​
5 341