Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

17.11.2017 12:36 Чоп этиш версияси

670 йўл ҳаракати билан боғлиқ қоидабузарлик ҳолати аниқланди

Сирдарё вилояти Мирзаобод туманида ҳар ҳафта пайшанба кунлари профилактика тадбирлари, шанбада вилоят ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари билан биргаликда қўшма рейдлар ўтказилмоқда.

Бунинг самарасида йўл-транспорт ҳодисаларини ўтган йилнинг шу даврига нисбатан сезиларли даражада камайитиришга эришилди.

Жорий йилнинг ўтган даврида туман ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмаси ходимлари томонидан 670 йўл ҳаракати билан боғлиқ қоидабузарлик ҳолати аниқланди. Шундан 216 таси қўпол равишда қоида бузишлардир. Жумладан, маст ҳолда, хавфсизлик камарини тақмасдан ва ҳужжатсиз транспорт воситасини бошқариш, автомобилни бошқараётган пайтда уяли алоқа воситасидан фойдаланиш ҳамда пиёдалар томонидан қоида бузилиш ҳолатлари нисбатан кўпроқ қайд этилди.

Мактаб ва мактабгача таълим муассасалари, корхона ва ташкилотлар, маҳалла фуқаролар йиғинларида 103 марта йўл ҳаракати қоидаларини ўргатиш, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олишга қаратилган профилактик тадбирлар ўтказилди. Уларда ушбу қоидабузарликлар кенг жамоатчилик ўртасида ҳам муҳокама қилинди.

– Йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, уларни кескин камайтириш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ходимларимизнинг асосий вазифаси этиб белгиланган, – дейди Мирзаобод тумани ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмаси бошлиғи, кичик сержант О.Исоқжонов. – Ана шу мақсадда туманимиз ҳудудида 12 турли йўл белгилари ўрнатилиб, яроқсиз ҳолга келиб қолган 275 йўл белгиси янгисига алмаштирилди. Ҳудуддаги йўлларнинг 190 километрга яқини қайта таъмирдан чиқарилди. Туман ҳудудидан ўтувчи М-34 автомобиль йўлига 4 янги светофор ўрнатилди. Ҳудуддаги аниқланган камчиликлар ва уларни бартараф этиш юзасидан мутасадди идоралар раҳбарларига 12 тақдимнома киритилиб, ижро муддати қатъий назоратга олинди.

Абдужалол Қаюмов, ЎзА
2 460






Все о погоде - Pogoda.uz