Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

10.04.2018 11:36 Чоп этиш версияси

61 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланди

61 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланди
Бўз туманда 61 нафар ишсиз фуқаронинг 48 нафари ҳақ тўланадиган жамоат ишларига, 13 нафари ташкилот ва хусусий корхоналарга турли мутахассисликлар бўйича ишга жойлашдилар.

Тумадаги “Ғолиб” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 19-оилавий поликлиникада Республика ишчи гуруҳи аниқланган муаммоларни ҳал қилишга кўмаклашиш доирасида шу атрофдаги маҳаллалар фуқаролари учун бўш иш ўринлари сайёр ярмаркасини ташкил қилди. Тумандаги 65 та корхона ва ташкилот 537 та бўш иш ўрини билан қатнашди.

01.JPG 

– Сайёр меҳнат ярмаркалари авваллари туман марказларида ўтказилар эди, – дейди Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Меҳнат миграцияси ва меҳнат бозорини таҳлил қилиш йиғма ахборот таҳлил бошқармаси бошлиғи Бахтиёржон Руҳитдинов. – Унда ишсизлар, аввало, ахборот йўқлиги учун қатнаша олмаса, айримлар ҳатто йўлкира ҳақини тўлашга имконсизлиги сабаб марказга кела олишмасди. Бу эса мақсадимизни тўлақонли ва кутилганидек амалга оширишга имкон бермас эди. Иш берувчиларнинг ўзларини Жамоат ишлари жамғармаси траспортида халқнинг ичига кириб боришга ундаяпмиз. Туман ҳудуди ўзига хослигини инобатга олиб томорқага оид тавсиялар рисоласини ҳам бепул тарқатяпмиз.

02.JPG

Якунда 61 нафар ишсиз фуқаронинг 48 нафари ҳақ тўланадиган жамоат ишларига, 13 нафари ташкилот ва хусусий корхоналарга турли мутахассисликлар бўйича ишга жойлашдилар. 

Бугунгача Республика ишчи гуруҳи томонидан бандлик масаласи бўйича 221 та аниқланган муаммонинг 209 таси ҳал қилинди. Ҳақ тўланадиган жамоат ишларига 109 нафар фуқаро, 100 нафари эса ўз ихтисосликлари бўйича доимий ишларга жойлаштирилди.      

ЎзА
8 428