ЎзА Ўзбек

24.09.2018 15:46 Чоп этиш версияси

​5 кунда пойтахтда қандай ўзгаришлар бўлади?

​5 кунда пойтахтда қандай ўзгаришлар бўлади?

Юнусобод тумани ҳокимининг қарори бекор қилинди.

Тошкент шаҳрида қурилиш ва ободонлаштириш ишларини амалга ошириш масалаларига бағишланган сайёр йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Арипов иштирок этди. 

Мажлисда Юнусобод туманидаги “Матонат” маҳалла гузари биноси қурилиши учун ер майдони ажратиш тўғрисидаги Юнусобод тумани ҳокими томонидан қабул қилинган қарор бекор қилинди. Қурилиш ишлари тўхтатилиб, қурилиш майдони ҳудуди ободонлаштирилмоқда, унинг ўрнида болалар майдончаси бунёд этиляпти. Ушбу ишларнинг ниҳоясига 5 кун муҳлат берилган. 

5 кунда пойтахтда яна қандай ўзгаришлар амалга оширилишидан хабардор бўлишни истасангиз, сайтимизни кузатиб боринг! ​

ЎзА
13 748