Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

15.09.2017 16:56 Чоп этиш версияси

36 нафар юртдошимизга фуқаролик паспорти тантанали равишда топширилди

Урганчда Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилинган 36 нафар юртдошимизга фуқаролик паспорти тантанали равишда топширилди.

Тадбирда мамлакатимизда фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликлари, шахсий манфаатлари қонун билан кафолатлаб қўйилгани, ҳар бир фуқарога бериладиган паспорт Ўзбекистон Республикасининг мулки бўлиб, унинг эгаси давлат муҳофазасида экани таъкидланди.

Ўзбекистон Республикаси фуқаролик паспортини олиш бахтига муяссар бўлганлар орасида Меҳрибон Аллаберганова ҳам бор. У 1976 йили Туркманистон Республикасида туғилган. 1992 йилда Хоразм вилояти Шовот туманига келин бўлиб тушган.

– Аввалига шахсий ҳужжат борасида эътиборсизлик қилдим. 2000 йилда туман ички ишлар бўлими томонидан фуқаролиги бўлмаган шахслар учун бериладиган гувоҳнома олдим, – дейди М.Аллаберганова. – Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг фармонига мувофиқ, менга Ўзбекистон Республикасининг биометрик паспорти берилди. Шу гўзал ва жаннатмонанд юртнинг тўлақонли фуқароси бўлишни узоқ йиллар кутдим. Энди мен ҳам Туркманистондаги қариндошлар билан бемалол борди-келди қила оламан. Ҳар бир фуқаро тақдири тўғрисида қайғураётган давлатимиз раҳбаридан миннатдормиз.

Тадбирда Хоразм вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи И.Собиров сўзга чиқди.

Аҳмаджон Шокиров, ЎзА
2 930






Все о погоде - Pogoda.uz