Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

28.04.2018 09:00 Чоп этиш версияси

“28 апрель – Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни”

Халқаро меҳнат ташкилоти ташаббуси билан 2003 йилдан буён 28 апрель – Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни сифатида кенг нишонлаб келиняпти.

Мазкур сана муносабати билан дунёнинг юздан зиёд мамлакатларида, шу жумладан, Ўзбекистонда ҳам иш жойида жароҳатланиш ҳамда касб касалликларининг олдини олиш, меҳнат муҳофазаси масалаларига эътиборни янада кучайтиришга қаратилган тадбирлар ўтказилиши анъанага айланди.

Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси томонидан ҳар йили ушбу санага бағишланган давра суҳбатлари ўтказилади.

Тадбирларда аҳолига муносиб меҳнат шароитлари яратиш, ходимлар руҳиятига салбий таъсир этувчи омиллар, уларни бошқариш усуллари ҳамда бартараф этиш механизмлари, ишчи-ходимларнинг иш жараёнида самарали фаолият юритишини таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатларни такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шунингдек, меҳнат муҳофазаси маданиятини ривожлантириш, корхона ва ташкилотларда ушбу йўналишда олиб борилаётган ишлар сифати ҳамда самарадорлигини ошириш, ишлаб чиқаришдаги жароҳатланиш ва касб касалликларининг олдини олишда ижтимоий шерикликни янада ривожлантириш масалалари кенг муҳокама қилинмоқда.

Бу йўналишда Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуни янги таҳрирда қабул қилингани меҳнат муҳофазаси соҳасида иш берувчилар ва ходимлар масъулиятини кучайтириш, меҳнатни муҳофаза қилиш хизматлари фаолиятини такомиллаштиришда дастуриламал бўлмоқда.

ЎзА
4 290