ЎзА Ўзбек

17.07.2018 10:03 Чоп этиш версияси

25,9 мингта янги кичик корхона ташкил этилди

25,9 мингта янги кичик корхона ташкил этилди
Ўзбекистонда 2018 йилнинг январь – июнь ойларида 25,9 мингта янги кичик корхона ва микрофирма (фермер ва деҳқон хўжаликларисиз) ташкил қилинди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 8,6 фоизга кўпдир.

Энг кўп кичик корхона ва микрофирмалар савдо соҳасида (23,2 фоиз), саноат тармоғида (22,0 фоиз), қурилиш тармоғида (12,7 фоиз), қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигида (12,4 фоиз), яшаш ва овқатланишда (7,7 фоиз), ташиш ва сақлашда (3,9 фоиз) ташкил этилган.

Ҳисобод даврида кичик тадбиркорлик субъектларининг сони (ҳар 1000 аҳолига, бирликда) ҳудудлар бўйича энг кўп кўрсаткич Тошкент шаҳрида – 22,5, Сирдарё вилоятида – 17,9, Жиззах вилоятида – 16,4, Тошкент вилоятида – 15,0, Навоий вилоятида – 13,3 ва Қашқадарё вилоятида 13,2 бирликда бўлиб, ўртача кўрсаткич 10-13 бирлик оралиғида Бухоро, Андижон, Хоразм, Фарғона, Қорақалпоғистон Республикасида ва Самарқанд вилоятларида аниқланди. Наманган вилоятида 9,9 ва Сурхандарё вилоятида 9,0 бирликда ушбу кўрсаткич паст бўлиб қолмоқда.

ЎзА
5 306