Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

05.02.2018 16:38 Чоп этиш версияси

2018 йилда Остона шаҳрида ўтказилиши режалаштирилаётган ўзбек киноси кунлари бўйича фикр алмашилди

«Ўзбеккино» миллий агентлигида Қозоғистон Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Ерик Утембаев билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда мамлакатларимиз ўртасида кўплаб соҳалар қатори кино санъати йўналишидаги ҳамкорлик ҳам ривожланиб бораётгани таъкидланди. 2018 йилда Остона шаҳрида ўтказилиши режалаштирилаётган ўзбек киноси кунлари, истиқболдаги режалар, шунингдек, бошқа қўшма лойиҳалар бўйича фикр алмашилди.

– Жорий йил Қозоғистонда Ўзбекистон йили, деб эълон қилинган, – дейди Ерик Утембаев. – Бу эса ўзаро алоқаларимизни янги босқичга олиб чиқишга хизмат қиладиган кўплаб лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш учун яхши имкониятларни беради. Ўйлайманки, кино санъати халқларимиз шонли тарихи, буюк сиймоларимиз ҳамда муқаддас қадамжоларимизни дунёга танитишда ва шу орқали Марказий Осиёда туризмни янада ривожлантиришга катта ҳисса қўшади.

Гулноза Бобоева, ЎзА
9 247