Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

23.02.2018 17:50 Чоп этиш версияси

2017 йилда энг кўп мурожаат қилинган ташкилотларнинг номлари маълум бўлди

2017 йилда энг кўп мурожаат қилинган ташкилотларнинг номлари маълум бўлди
Вазирлар Маҳкамасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш натижалари бўйича ўтказилган мажлисда маълум қилинишича, ўтган йили энг кўп мурожаатлар Адлия вазирлигига келиб тушган. 

Адлия вазирлигига бир йилда жисмоний ва юридик шахслардан 13,5 мингта мурожаат келиб тушган. 

Қуйида энг кўп мурожаатлар келган вазирлик ва ташкилотлар билан танишишингиз мумкин:

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги – 11,5 минг; 
Молия вазирлиги – 5,5 минг;
Соғлиқни сақлаш вазирлиги – 5,4 минг;
Давлат солиқ қўмитаси – 13,2 минг;
Давлат рақобат қўмитаси – 6,3 минг;
“Ўзтрансгаз” акциядорлик жамияти – 11,4 минг;
Марказий банк – 7,2 минг;
“Ўзбекэнерго” акциядорлик жамияти – 4,3 минг.

Энг кўп мурожаат қайси вилоятдан бўлган? Тез кунда эълон қилинадиган материалимиз шу ҳақида бўлади. Сайтимизни кузатиб боринг.



ЎзА
11 202