Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

18.05.2018 15:00 Чоп этиш версияси

2 миллион 800 минг сўм асоссиз “қарздорлик” истеъмолчи фойдасига ҳал қилинди

2 миллион 800 минг сўм асоссиз “қарздорлик” истеъмолчи фойдасига ҳал қилинди
Беруний тумани Навоий овул фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро Эргаш Ҳасанов туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига мурожаат қилди. 

Истеъмолчининг хонадонида 2015 йил 16 август куни электр ҳисоблагичсиз фойдаланиб ўтирганлиги тўғрисида далолатнома расмийлаштирилган. 2015 йил 17 август куни юқорида тузилган далолатномага асосан, қайта ҳисоб-китоб қилиниб, 1095 кунлик яъни, 3 йиллик муддатга электр энергия истеьмол қилинганлиги тўғрисида ҳисоблагичсиз электрдан фойдалангани учун Беруний ТЭТК электр энергиясидан 3 600 000 сўм жарима тўлови ҳисоблаб қарздорлик белгиланган.

Жамият ходимлари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилиши натижасида истеъмолчининг 0,9 КВТ * 24 сооат * 1095 кун = 23 652 КВТ соатни * 155 сўм таърифга кўпайтириш натижасида 3 666 060 сўм жарима ҳисобланганлиги маълум бўлди.

Ушбу нотўғри ҳисобланган қайта ҳисоб-китобни кўриб, аниқлик киритиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси “Ўзбекэнерго” АЖга мурожаат қилинди. Истеъмолчининг аризаси адолатли ечим топиб, 2 800 000 сўм истеъмолчи фойдасига ҳал қилинди.

ЎзА
5 015