Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

16.09.2017 15:58 Чоп этиш версияси

17 мингга яқин ўқувчи мириқиб дам олди

Навоийда болаларни ёзги дам олдириш ва соғломлаштириш ташкилотчиларининг анжумани бўлиб ўтди.

Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан ўтказилган тадбирда ёш авлоднинг жисмонан соғлом, маънан етук инсонлар бўлиб улғайиши, замонавий билим олиши, истеъдод ва салоҳиятини кенг намоён этиши йўлида амалга оширилаётган ишлар юксак самаралар бераётгани таъкидланди.

Ёз мавсумида вилоятда 37 соғломлаштириш оромгоҳи фаолият кўрсатди. Уларда 17 мингга яқин ўқувчи мазмунли дам олдирилди. Жумладан, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ҳамда вилоят ички ишлар бошқармаси ҳамкорлигида “Офтобжон” соғломлаштириш масканида ташкил этилган ҳарбий-спорт оромгоҳида 100 дан зиёд тарбияси оғир болалар ҳордиқ чиқарди. “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими маблағлари ҳисобидан ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг 94 нафар фарзанди бепул оромгоҳларга жалб этилди.

Анжуманда ёзги соғломлаштириш мавсумини кўтаринкилик ва уюшқоқлик билан ўтказишга муносиб ҳисса қўшган бир гуруҳ фаол ташкилотчилар тақдирланди. “Энг ғамхўр тарбиячи”, “Энг яхши спорт мураббийи”, “Энг яхши тиббиёт ходими”, “Энг фаол фавқулодда вазиятлар ходими”, “Энг намунали оромгоҳ” каби номинациялар бўйича ғолиблар аниқланди.

Нуриддин Раҳимов, ЎзА
1 534






Все о погоде - Pogoda.uz